https://sputniknews.uz/20230908/golland-memor-ozbekiston-38681990.html
Машҳур голланд меъмори Ўзбекистонга келади — тафсилотлар
Машҳур голланд меъмори Ўзбекистонга келади — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Меъмор Ўзбекистон пойтахти қиёфасини асраб-авайлаш бўйича мажмуавий стратегияни ишлаб чиқишга кўмаклашади.
2023-09-08T09:11+0500
2023-09-08T09:11+0500
2023-09-08T11:14+0500
маданият
ўзбекистон
тошкент
кўргазма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/08/38681173_40:431:1280:1128_1920x0_80_0_0_9d5f49c545c61941b59b3a37f9a41cee.jpg
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Тошкентда модернистик меъморчилиги муҳофазаси масалаларига бағишланган конференция ўтказилади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.“Тошкент дунёнинг қаерида жойлашган?” номли конференция 2023 йилнинг 18–19-октябр кунлари Ўзбекистон lавлат санъат музейида бўлиб ўтади.Фахрий меҳмонлар орасида меъмор Рем Колхас, ёзувчи ва муҳофиз Шумон Басар, маданий мерос бўйича бошқарувчи Эдуардо Эскаланте Каррилёлар бор.Конференциядан кўзланган мақсад Тошкент модернистик меросининг аҳамиятига диққат-эътиборни жалб этишдан иборатдир.Конференция билан бир вақтда музейда “Tashkent Modernism: Index” кўргазма лойиҳаси тақдим этилади. У икки йиллик жадал ва пухта изланишлар натижалари ҳамда Армин Линке томонидан тасвирга туширилган меъморий иншоотларнинг фотосуратларини бирлаштиради.Анжуман “Tashkent Modernism XX/XXI” лойиҳасини амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшган меъмор ва муаррих Жан-Луи Коен (1949–2023) хотирасига бағишланади.Маълумот учун, Рем Колхас ўз фаолиятини журналист ва сценарий муаллифи сифатида бошлаган. 1975 йилда у машҳур ОМА (Office for Metropolitan Architecture) архитектура бюросига асос солган. Унинг лойиҳаларини экспериментал кўргазмалар ва павильонлардан тортиб бутун шаҳарлар, вилоятлар ва ҳатто мамлакатларгача қамраб олади.У Сиэтлдаги кутубхона (АҚШ), Портудаги Мусиқа уйи (Португалия), Пекиндаги (Хитой) CCTV телекомпаниясининг бош қароргоҳи, Қатар Миллий кутубхонаси каби машҳур биноларни яратди. Унинг ютуқлари нуфузли Притцер мукофоти ва бошқа мукофотлар билан тақдирланган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/08/38681173_431:480:1047:942_1920x0_80_0_0_6ee1c0ddf3dab16f7bdfd74b5c11c474.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон машҳур голланд меъмори тошкент дунёнинг қаерида жойлашган? номли конференция ўзбекистон давлат санъат музейи маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
ўзбекистон машҳур голланд меъмори тошкент дунёнинг қаерида жойлашган? номли конференция ўзбекистон давлат санъат музейи маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
Машҳур голланд меъмори Ўзбекистонга келади — тафсилотлар
09:11 08.09.2023 (янгиланди: 11:14 08.09.2023) Меъмор Ўзбекистон пойтахти қиёфасини асраб-авайлаш бўйича мажмуавий стратегияни ишлаб чиқишга кўмаклашади.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Тошкентда модернистик меъморчилиги муҳофазаси масалаларига бағишланган конференция ўтказилади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
хабар берди. “Тошкент дунёнинг қаерида жойлашган?” номли конференция 2023 йилнинг 18–19-октябр кунлари Ўзбекистон lавлат санъат музейида бўлиб ўтади.
Фахрий меҳмонлар орасида меъмор Рем Колхас, ёзувчи ва муҳофиз Шумон Басар, маданий мерос бўйича бошқарувчи Эдуардо Эскаланте Каррилёлар бор.
Конференциядан кўзланган мақсад Тошкент модернистик меросининг аҳамиятига диққат-эътиборни жалб этишдан иборатдир.
“Биз мулоқотни йўлга қўйиш ва Ўзбекистон пойтахти қиёфасини асраб-авайлаш бўйича мажмуавий стратегияни ишлаб чиқишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан етакчи мутахассисларни бир жойга тўплаймиз”, - дейилади хабарда.
Конференция билан бир вақтда музейда “Tashkent Modernism: Index” кўргазма лойиҳаси тақдим этилади. У икки йиллик жадал ва пухта изланишлар натижалари ҳамда Армин Линке томонидан тасвирга туширилган меъморий иншоотларнинг фотосуратларини бирлаштиради.
Анжуман “Tashkent Modernism XX/XXI” лойиҳасини амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшган меъмор ва муаррих Жан-Луи Коен (1949–2023) хотирасига бағишланади.
Маълумот учун, Рем Колхас ўз фаолиятини журналист ва сценарий муаллифи сифатида бошлаган. 1975 йилда у машҳур ОМА (Office for Metropolitan Architecture) архитектура бюросига асос солган. Унинг лойиҳаларини экспериментал кўргазмалар ва павильонлардан тортиб бутун шаҳарлар, вилоятлар ва ҳатто мамлакатларгача қамраб олади.
У Сиэтлдаги кутубхона (АҚШ), Портудаги Мусиқа уйи (Португалия), Пекиндаги (Хитой) CCTV телекомпаниясининг бош қароргоҳи, Қатар Миллий кутубхонаси каби машҳур биноларни яратди. Унинг ютуқлари нуфузли Притцер мукофоти ва бошқа мукофотлар билан тақдирланган.