Россия янги ҳудудларни қандай қайта тикламоқда — видео

Россия қурувчилари яқин уч йил ичида янги қўшилган ҳудудларда жами 8,4 мингта объектни қайта тиклаш режалаштирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Украинани миллатчилардан озод қилиш вақтида вайрон бўлган Мариуполь шаҳри Россия қурувчилари томонидан илдам тикланмоқда.
Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин айтишига кўра, 2023 йилнинг биринчи ярмида бу ерда 2,5 мингтадан ортиқ кўп қаватли уйлар, юздан ортиқ ижтимоий объектлар, мактаб, шифохона, боғча ва туғруқхоналар қайта тикланди, 250 км йўл таъмирланди.
Биринчи сентябргача Маруполда ўнлаб таълим муассасалари болалар учун эшикларини очди. улар орасида мутлақ янги мактаблар ва капитал таъмирдан чиққан бинолар ҳам бор. Шу кунга қадар онлайн кўринишда таълим олган болалар бундан ғоятда мамнун.
Шунингдек, минтақанинг сув хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим канал бўлган Дон - Северский Донец - Донбасс сув ўтказгич ишга туширилди, ЛХРдаги насос станцияларини ишга тушириш бўйича ҳам иш олиб борилмоқда.
Шунигдек, тарихий ва маданий объектлар ҳам эътибордан четга қолгани йўқ. Масалан, сентябрь ойи бошида Луганскда турли йиллардаги шаҳар ҳимоячиларининг ҳайкаллари бўлган янгиланган "Ўткир қабр" ("Острая могила") ёдгорлиги очилди.
Яқин уч йил ичида янги ҳудудларда жами 8,4 мингта объектни қайта тиклаш режалаштирилган.