ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Бугун тогда Россия спорт вазири Олег Матицин бошчилигидаги Россия делегацияси Ўзбекистонга келди. Меҳмонларни Урганч халқаро аэрапортида республика ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов кутиб олди.
Россия спорт вазирлиги делегацияси ўзбекистонлик ҳамкасблари билан учрашув ўтказади. 7-10 сентябрь кунлари Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” мажмуасида бўлиб ўтадиган Халқаро этноспорт фестивалида меҳмон сифатида иштирок этади.
Маълумот учун, Россия ва Ўзбекистон спорт вазирлари мунтазам учрашувлар ўтказиб туришади. Сўнгги бор Олег Матицин ва Адҳам Икромов 2022 йилнинг декабрида учрашиб, Ўзбекистон ва Россия орасида спорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, ШҲТ аъзолари спорт ўйинлари ўтказиш ва бошқа масалалар борасида келишиб олишган эди.