Қирғизистондан Ахсикентга сайёҳларлар жалб этилади — тафсилотлар

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида сайёҳларни жалб этишни назарда тутувчи меморандумлар имзоланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Намангандаги "Ахсикент" археологик ёдгорлик мажмуасига Қирғизистондан сайёҳларлар жалб этилади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Қирғизистоннинг Жалодобод вилояти Ахси ва Олабуқа районлари делегацияси Наманган вилоятига ташриф буюрди.
Қирғизистондан Ахсикентга сайёҳларлар жалб этилади
Ташриф давомида Ахсикент археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси ҳамда Олабуқа райони туризм соҳаси тадбиркорлари бизнес ҳамжамияти ва Ахси райони Подшоота қўриқхонаси ўртасида меморандумлар имзоланди.
Қирғизистондан Ахсикентга сайёҳларлар жалб этилади
"Ушбу ҳужжат ўзаро сайёҳ алмашинуви, Ахси ва Олабуқа районлари аҳолисини Ахсикент ёдгорлик мажмуасига кенг жалб этиш, бу борада ижтимоий тармоқ ва оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини амалга оширишни кўзда тутади", - дейилади хабарда.
Қирғизистондан Ахсикентга сайёҳларлар жалб этилади
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ахсикент" археологик ёдгорлик мажмуаси водийнинг йирик туризм марказига айлантирилиши маълум қилинганди.
Ахсикент ёдгорлиги
Маълумот учун, Ахсикент эрамиздан аввалги III асрда ташкил топган бўлиб, қадимги Фарғона давлатининг пойтахти, Буюк ипак йўлининг асосий шаҳарларидан бири бўлган. Бугунги кунда Ахсикентнинг 100 гектарга яқин қисми сақланиб қолган бўлиб, у Фарғона водийсидаги энг катта археологик ёдгорликдир. Археологлар томонидан темирчилар устахонаси, X – XIII асрларга оид ҳаммом қолдиқлари, аскарлар хоналари, жоме масжиди, мудофаа деворлари, ер ости ирригация тармоқлари, ҳунармандлар маҳалласи, ҳукмдор қароргоҳи – Арк қазиб ўрганилган.