https://sputniknews.uz/20230705/axsikent-shahri-36562970.html
Наманганда қадимий Ахсикент шаҳри қайта тикланади
Наманганда қадимий Ахсикент шаҳри қайта тикланади
Sputnik Ўзбекистон
Ахсикент эрамиздан аввалги III асрда ташкил топган бўлиб, қадимги Фарғона давлатининг пойтахти, Буюк ипак йўлининг асосий шаҳарларидан бири бўлган. Қадимдан бу ерда ер ости сув иншооти бўлган. Қолаверса, шишасозлик, кулолчилик, темирчилик, қуролсозлик каби ҳунармандлик турлари яхши ривожланган.
2023-07-05T12:57+0500
2023-07-05T12:57+0500
2023-07-05T12:57+0500
маданият
ўзбекистон
наманган вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1d/35479768_0:118:1280:838_1920x0_80_0_0_ce0039c7d1ac2af9c5186698986bf51b.jpg
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги "Ахсикент" археологик ёдгорлик мажмуаси водийнинг йирик туризм марказига айлантирилади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.Тарихий мажмуани туризм марказига айлантириш лойиҳасининг биринчи босқичида очиб қўйилган тўртта объектда очиқ осмон остидаги музейлар қурилиши бошланди.Кейинги босқичда эса сайёҳлар учун инфратузилма объектлари - катта истироҳатгоҳ, ҳунармандлар маркази ва карвонсарой ҳамда бошқа иншоотларни барпо этиш мақсад қилинган.Маълумот учун, Ахсикент эрамиздан аввалги III асрда ташкил топган бўлиб, қадимги Фарғона давлатининг пойтахти, Буюк ипак йўлининг асосий шаҳарларидан бири бўлган. Қадимдан бу ерда ер ости сув иншооти бўлган. Қолаверса, шишасозлик, кулолчилик, темирчилик, қуролсозлик каби ҳунармандлик турлари яхши ривожланган.Бугунги кунда Ахсикентнинг 100 гектарга яқин қисми сақланиб қолган бўлиб, у Фарғона водийсидаги энг катта археологик ёдгорликдир. Археологлар томонидан темирчилар устахонаси, X – XIII асрларга оид ҳаммом қолдиқлари, аскарлар хоналари, жоме масжиди, мудофаа деворлари, ер ости ирригация тармоқлари, ҳунармандлар маҳалласи, ҳукмдор қароргоҳи – Арк қазиб ўрганилган.2017 йилда Ахсикент тарихий ёдгорлигини асраб-авайлаш ва тадқиқ этиш, уни ўрганиш бўйича улкан ишлар бошланган.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ахсикент ёдгорлигида қорахонийлар даврига оид деворий суратлар аниқланган эди. Айтилишича, қорахонийлар даврига тегишли суратлар архитектура иншоотлари деворларини безаб турган.Шунингдек, шу йилнинг февраль ойида Ахсикент ёдгорлигида давом этаётган тадқиқот ишлари давомида ноёб тангалар, қорахонийлар даврига оид деворий суратлар ва минг йиллик Дамашқ қиличлари топилган.
ўзбекистон
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1d/35479768_116:117:1150:893_1920x0_80_0_0_d41adbccc4cc5ddecabe6d8f645ef41b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон наманган вилояти ахсикент шаҳри
ўзбекистон наманган вилояти ахсикент шаҳри
Наманганда қадимий Ахсикент шаҳри қайта тикланади
Тарихий мажмуани туризм марказига айлантириш лойиҳасининг биринчи босқичида очиб қўйилган тўртта объектда очиқ осмон остидаги музейлар қурилиши бошланди.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги "Ахсикент" археологик ёдгорлик мажмуаси водийнинг йирик туризм марказига айлантирилади. Бу ҳақда
Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
Тарихий мажмуани туризм марказига айлантириш лойиҳасининг биринчи босқичида очиб қўйилган тўртта объектда очиқ осмон остидаги музейлар қурилиши бошланди.
Кейинги босқичда эса сайёҳлар учун инфратузилма объектлари - катта истироҳатгоҳ, ҳунармандлар маркази ва карвонсарой ҳамда бошқа иншоотларни барпо этиш мақсад қилинган.
“Режага кўра, қадимги Ахсикент ва Ахси қишлоғини дарё ёқалаб боғлаб, яхлит йирик сайёҳлик мажмуасини барпо этилади”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ахсикент эрамиздан аввалги III асрда ташкил топган бўлиб, қадимги Фарғона давлатининг пойтахти, Буюк ипак йўлининг асосий шаҳарларидан бири бўлган. Қадимдан бу ерда ер ости сув иншооти бўлган. Қолаверса, шишасозлик, кулолчилик, темирчилик, қуролсозлик каби ҳунармандлик турлари яхши ривожланган.
Бугунги кунда Ахсикентнинг 100 гектарга яқин қисми сақланиб қолган бўлиб, у Фарғона водийсидаги энг катта археологик ёдгорликдир. Археологлар томонидан темирчилар устахонаси, X – XIII асрларга оид ҳаммом қолдиқлари, аскарлар хоналари, жоме масжиди, мудофаа деворлари, ер ости ирригация тармоқлари, ҳунармандлар маҳалласи, ҳукмдор қароргоҳи – Арк қазиб ўрганилган.
2017 йилда Ахсикент тарихий ёдгорлигини асраб-авайлаш ва тадқиқ этиш, уни ўрганиш бўйича улкан ишлар бошланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ахсикент ёдгорлигида қорахонийлар даврига оид деворий суратлар аниқланган эди. Айтилишича, қорахонийлар даврига тегишли суратлар архитектура иншоотлари деворларини
безаб турган.Шунингдек, шу йилнинг февраль ойида Ахсикент ёдгорлигида давом этаётган тадқиқот ишлари давомида ноёб тангалар, қорахонийлар даврига оид деворий суратлар ва минг йиллик Дамашқ
қиличлари топилган.