Ўзбек ва белорус тадбиркорлари 92 млн долларлик шартномалар имзолашди

Ўзбекистон – Беларусь бизнес-форумида якуний ҳужжат қабул қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Минскда бўлиб ўтган бизнес-форумда ўзбек ва белорус тадбиркорлари 92 млн долларлик шартномалар имзолашди, дея хабар берди Олий Мажлис Сенати.
Минск шаҳрида 6 сентябрь куни Ўзбекистон – Беларусь бизнес доиралари ва тадбиркор аёллар биринчи бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Икки мамлакат тадбиркор аёллари ўртасида “B2B” форматида ўтказилган учрашувлар натижасида 92 млн доллар миқдорида 42 та шартнома ва 17 та меморандум имзоланди.
Ўзбек ва беларусь тадбиркорлари 92 млн долларлик шартномалар имзолашди

“Форум сўнггида якуний ҳужжат (декларация) қабул қилинди. Унда савдо-иқтисодий, инвестиция, илмий-техникавий, ижтимоий-маданий, таълим, гуманитар, туризм ва ўзаро манфаатли бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари акс этди”,- дейилади хабарда.

Тадбирда Ўзбекистондаги саноат ва қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, фармацевтика саноати, маданий-гуманитар, шунингдек, туризм ва транспорт каби соҳаларнинг вакиллари бўлган бизнес доиралар ва ишбилармон аёллар иштирок этди.
Ўзбек ва беларусь тадбиркорлари 92 млн долларлик шартномалар имзолашди
Форум доирасида ташкил этилган “Тадбиркорликдаги аёллар – Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантириш салоҳияти” мавзусидаги ялпи мажлисда енгил саноат, илғор технологиялар алмашиш, мато, кийим-кечак, пойабзал, мўйна ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш икки мамлакат ишбилармонлари учун бирдек манфаат келтириши таъкидланди.
Ўзбек ва беларусь тадбиркорлари 92 млн долларлик шартномалар имзолашди
Шунингдек, IT соҳасида алоқаларни ривожлантириш, тадбиркорлик, айниқса аёллар учун рақамли маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқиш, хотин-қизларни рақамли иқтисодиётга жалб этиш, аёлларнинг бу борадаги саводхонлиги ва малакасини ошириш бўйича тажриба алмашиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбек ва беларусь тадбиркорлари 92 млн долларлик шартномалар имзолашди
Эслатиб ўтамиз, Сенат раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси расмий ташриф билан Беларусда бўлиб турибди. Ташриф доирасида Нарбаева Беларусь етакчиси Александр Лукашенко, Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова ва Беларусь бош вазири Роман Головченко билан учрашди.