ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат +29 даража бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13-15, кундузи +27-29 даража бўлади.