ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлигининг 7 сентябрь ҳисоботи:
Запорожье йўналишида Россия қўшинлари гуруҳи Вербовое ва Работино аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 14та ҳужумини қайтарди. Жанглар давомида душман 110 тагача ҳарбий хизматчи, иккита танк, тўртта пиёда жанговар машина, иккита зирҳли жанговар машинаси, учта автомашина, М109 Paladin ўзиюрар артиллерия мосламаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси, Буюк Британияда ишлаб чиқарилган FH-70, Мста-Б ва Д-30, шунингдек, учувчисиз аппаратларни бошқариш электрон уруш станцияси "Буковел-АД" йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи Клешеевка, Андреевка ва Химик аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучлари ҳужумчи гуруҳларининг 9та ҳужумини қайтарди. Кун давомида ҳалок бўлган ва яраланган душман аскаралари сони 320 дан ошди. Шунингдек, битта танк, иккита БМП, 12 та машина, ўзиюрар артиллерия қурилмалари: Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" артиллерия тизими, "Гвоздика", иккита Д-30 битта Д-20 гаубицалари йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилояти Кисловка аҳоли пункти ҳудудидаУҚКнинг 95-ҳаво ҳужуми бригадасининг тўртта ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари 55 нафар ҳарбий хизматчи, иккита автомашина, АҚШда ишлаб чиқарилган учта М777 артиллерия тизими ва "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуасини ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи Червоная Диброва қишлоғи яқинида УҚКнинг 67-механизациялашган бригадасининг ҳужумларини қайтарди. Душман йўқотишлари 60 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина ва учта юк машинасини ташкил этди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлар гуруҳи Старомаёрское қишлоғи ҳудудида УҚК бўлинмаларига зарба берди. Новомаёрское аҳоли пункти ҳудудида душман ҳужуми қайтарилди, УҚКнинг иккита қўпорувчи-разведка гуруҳи фаолияти бостирилди. Душман йўқотишлари 180 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар техникаси, бешта техника, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси, иккита Д-30 гаубицаси ва битта "Гиацинт-Б" тўпини ташкил этди.
Херсон йўналишида 25 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, 2 та техника, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими йўқ қилинди.
Переяславский оролида 126-ҳудудий мудофаа бригадасининг учта украина диверсион-разведка гуруҳи йўқ қилинди.
Россия Федерацияси Қуролли кучлари қўшинлари гуруҳларининг оператив-тактик ва армия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси 117 та туманда Украина Қуролли кучларининг ишчи кучи ва ҳарбий техникасини мағлуб этди.
Запорожье вилоятининг Любимовка қишлоғи яқинида С-300пс зенит-ракета мажмуасининг ишга тушириш мосламаси йўқ қилинди.
Красное ва Новомихайловка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 3-штурм ва 79-ҳаво ҳужум бригадаларининг дала ўқ-дорилар омборлари йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомижа АҚШда ишлаб чиқарилган 11та HIMARS ракеталарини, шунингдек, JDAM бошқариладиган бомбани тутиб олди.
ЛХРнинг Белогоровка, Меловатка, Спорное, ДХРнинг Водяное, Запороже вилоятининг Мирное, Херсоннинг Голая Пристань аҳоли пунктлари ҳудудларида 41 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина жами 467 та самолёт, 248 та вертолёт, 6467 та учувчисиз учиш аппарати, 436 та зенит-ракета комплекси, 11711 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1148 та реактив тизимлар жанговар техникаси, 6274 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 12 776 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.