ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Эрондан Ўзбекистон орқали контейнер поездлари ташкил этилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи А. С. Камалов ва Эроннинг Тошкентдаги элчихонаси иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Ҳусайн Парвареш ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Контейнерные поезда организуются из Исламской Республики Иран через Республики Узбекистан
Учрашувда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги темир йўл транспортини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи – О. Р. Иркабаев, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тегишли бўлинмалари мутахассислари ҳам иштирок этди.
Контейнерные поезда организуются из Исламской Республики Иран через Республики Узбекистан
Учрашув давомида Эрондан Тожикистонга Ўзбекистон орқали транзит юкларни ўтказишни тезлаштириш, контейнер поездларини ташкил этиш, кўп томонлама ишчи гуруҳлар билан фаол иштирок этиш каби масалалар муҳокама қилинди.