ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. “Uzbekistan Airways” Зоминга мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизматида хабар берилди.
Таъкидланишича, парвозлар эртага, 7 сентябрдан бошлаб амалга оширилади.
HY1001/1002 қатновлари ҳар куни қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
Тошкент – Зомин – Самарқанд;
Самарқанд – Зомин – Тошкент.
Маълум қилинишича, бир томонлама авиачипта нархи 105 000 сўмдан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида Зомин аэропорти очилгани хабар қилинган эди. Аэропорт 30 ўринга мўлжалланган йўловчи терминалига эга.