Жиззах вилоятида Зомин аэропорти фойдаланишга топширилди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаUzbekistan Airways
Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2023
Oбуна бўлиш
Зомин аэропорти 30 ўринга мўлжалланган йўловчи терминалига эга.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Жиззах вилоятида Зомин аэропорти фойдаланишга топширилди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Қайд этилишича, Зомин аэропорти 30 ўринга мўлжалланган йўловчи терминалига эга. Қуриш учун 60 гектар ер майдони ажратилган.
Объектда жами 200 дан зиёд ходим ва 110 та техника билан ишлар олиб борилмоқда.
“Ҳозирда аэропорт инфратузилмаси, мухандислик коммуникацияси, учиш-қўниш, харакатланиш йўлаклари ва перронни лойиҳалаш ҳамда қурилиш, учиш ва қўнишни таъминлаш бўйича радио ва аэронавигация ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш ва эксплуатация қилиш ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, ўтган йилдан бошлаб Зоминнинг Даштобод шаҳарчаси темир йўл бекатига “Афросиёб” тезюрар поезди тўхташи ташкил этилган эди.
Аввалроқ "Uzbekistan Airways" маҳаллий парвозлар учун яна бир самолёт сотиб олди. LET L-410 русумли иккита самолётЗомин, Зарафшон, Шаҳрисабз ва Сўх каби шаҳарларга парвозларни амалга ошириши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0