ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Республика бўйича ҳудудлар жами 461,2 минг тонна чиқиндидан тозаланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон Мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида бутун республика бўйлаб "Ободонлаштириш ойлиги" ўтказилди.
Хоразм вилояти жами 32 минг 395 тонна қаттиқ маиший ва бошқа турдаги чиқиндилардан тозаланди.
Қуйидаги ҳудудлардаги чиқиндилар полигонларга жойлаштирилди:
Сурхондарёда 18,9 минг тонна чиқинди;
Наманганда жами 29,8 минг тонна чиқинди;
Андижонда 24,5 минг тонна чиқинди;
Тошкент вилоятида 22,6 минг тонна чиқинди;
Самарқандда 63,2 минг тонна чиқинди.
“Республика бўйича ойлик давомида жами 461,2 минг тонна маиший чиқиндилар ҳудудлардан олиб чиқиб кетилди ва полигонларга жойлаштирилди. Қолаверса, 909 та чиқинди йиғиш шохобчалари таъмирланди”, - дейилади хабарда.
Шу билан бирга, "Ободонлаштириш ойлиги" давомида жами 4 039 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, 3 миллиард сўмдан ортиқ маъмурий жарималар қўлланилди.