ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Афғонистон ва Покистон чегарасидаги "Торхам" назорат-ўтказиш пункти яқинида Афғонистон ҳарбийлари ва Покистон чегара қўшинлари ўртасида тўқнашувлар бошланди, отишма овозлари эшитилмоқда, деб хабар берди РИА Новости маҳаллий гувоҳларга асосланиб.
Улар айтишига кўра, ушбу ҳодиса оқибатида чегара ҳудудида минглаб тинч аҳоли ҳаракати тўсиб қўйилган. Чегаранинг ҳар икки томонидаги тинч аҳоли ўз уйларини ташлаб, хавфли ҳудудни тарк этишга уринмоқда.
"Торхам" назорат-ўтказиш пункти Покистон ва Афғонистон ўртасидаги учта асосий савдо ва транзит йўлларидан бири ҳисобланади. Покистондан Марказий Осиёга жўнатилаётган тижорат товарлари ҳам "Торхам" назорат пункти орқали жўнатилади.