Афғонистон-Покистон чегарасида қуролли тўқнашувлар юз бермоқда

© AP Photo / Rahmat GulСолдат Афганской национальной армии. Архивное фото
Солдат Афганской национальной армии. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2023
Oбуна бўлиш
Отишма оқибатида чегаранинг ҳар иккала томонида минглаб тинч аҳоли ҳаракати тўсиб қўйилган. Маҳаллий аҳоли хавфли ҳудудни ташлаб кетишга уринмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Афғонистон ва Покистон чегарасидаги "Торхам" назорат-ўтказиш пункти яқинида Афғонистон ҳарбийлари ва Покистон чегара қўшинлари ўртасида тўқнашувлар бошланди, отишма овозлари эшитилмоқда, деб хабар берди РИА Новости маҳаллий гувоҳларга асосланиб.

Улар айтишига кўра, ушбу ҳодиса оқибатида чегара ҳудудида минглаб тинч аҳоли ҳаракати тўсиб қўйилган. Чегаранинг ҳар икки томонидаги тинч аҳоли ўз уйларини ташлаб, хавфли ҳудудни тарк этишга уринмоқда.

"Торхам" назорат-ўтказиш пункти Покистон ва Афғонистон ўртасидаги учта асосий савдо ва транзит йўлларидан бири ҳисобланади. Покистондан Марказий Осиёга жўнатилаётган тижорат товарлари ҳам "Торхам" назорат пункти орқали жўнатилади.
Янгиликлар лентаси
0