ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. “Высокоточные комплексы” холдинги (“Ростех” таркибига киради) Россия Мудофаа вазирлигига модернизация қилинган “Бережок” жанговар бўлимли БМП-2М пиёда жанговар машиналарининг янги партиясини етказиб берди. Бу ҳақда “Ростех” матбуот хизмати хабар берди.
“Бережок”га эга БМП-2М комплекси махсус ҳарбий операция ҳудудида ўз самарадорлигини кўрсатди. Мазкур ҳарбий техникадан кечаю кундуз фаол фойдаланаётган ҳарбийлар унинг юқори ҳужум кучи ва ҳаракатчанлигини қайд этишмоқда”, — дея маълум қилди “Ростех” оддий қуроллар, ўқ-дорилар ва махсус кимёвий моддалар кластери саноат директори Бекхан Оздоев.
Унинг эслатишича, бугунги кунда корпорациянинг мудофаа корхоналари ҳафтада олти кун икки-уч сменада ишламоқда.
“Бережок” жанговар бўлинмаси бўлган БМП-2М Тула асбобсозлик конструкторлик бюроси (КБП) томонидан ишлаб чиқилган. “Бережок” қуроли таркибига 30 мм 2А42 автомати, 7,62 мм ПКТМ пулемёти, 30 мм АГ-30М автоматик граната отиш мосламаси, шунингдек, иккита “Корнет” танкка қарши бошқариладиган ракета отиш мосламаси киради. Бу саккиз километргача бўлган масофада душманнинг пиёда аскарларини, истеҳкомларини, зирҳли техникасини ва ҳатто танкларини йўқ қилиш имконини беради.