Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Шойгу Украина ҚК қанча аскар ва техника йўқотганини айтди

Шойгу: Украина қуролли кучлари ҳужум бошланганидан бери 66 мингдан ортиқ аскарини йўқотди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Қарши ҳужум бошланганидан бери Украина армияси 66 мингдан ортиқ одам ва 7 600 та қуролни йўқотди. Бундай рақамларни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу қуролли кучлар раҳбарияти билан йиғилишда маълум қилди. РИА Новости

"Киев режими катта йўқотишларга қарамай, учинчи ойдирки қарши ҳужумни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Украина Қуролли кучлари ҳеч бир йўналишда ўз мақсадларига эриша олмади", — деди Мудофаа вазирлиги раҳбари.

Унинг таъкидлашича, энг кескин вазият Запорожье йўналишида юзага келган, у ерда душман стратегик захирадаги бригадаларни жангга ташлади.
Россиянинг 810-бригада ва 177-денгиз полки, 56-десант ҳужум ва 71-моторли милтиқ полклари, шунингдек, 76-ҳаво десант-ҳужум дивизияси бўлинмаларининг ҳаракатлари туфайли Украина бўлинмаларига катта зарар етказилди.

"Купянск ва Кременск йўналишларида қатъий ҳаракат қилиб, қўшинларимиз Новоселовское аҳоли пунктини озод қилди, фронт чизиғи бўйлаб ўз позицияларини сезиларли даражада яхшилади", — деди Шойгу.

Шунингдек, у 1, 12 ва 26-танк полклари аскарларининг жасоратини алоҳида қайд этди.
Россия армияси Украинанинг ҳарбий инфратузилмасини йўқ қилишда давом этмоқда. Август ойида Украина Қуролли кучларининг 34 та қўмондонлик пункти ҳужумга учради.
Бундан ташқари, сўнгги бир ой ичида 159 та HIMARS ракетаси, мингдан ортиқ дрон ва 13 та қанотли ракета уриб туширилди.
Украинанинг Жанубий Донецк, Артёмовск ва Запорожье йўналишларидаги қарши ҳужуми 4 июн куни бошланганди. Киев НАТО томонидан тайёрланган ва Ғарб техникаси билан қуролланган бригадаларни жангга ташлади. Владимир Путин Украина қуролли кучларининг операцияси муваффақиятсизликка учраганини таъкидлаганди.