Шавкат Мирзиёев Покистон делегациясини қабул қилди

Покистон делегацияси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Покистон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал Асим Мунир бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев Покистон делегациясини қабул қилди
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Покистон орасида ўзаро савдонинг юқори ўсиш суръатини давом эттириш, инфратузилмавий лойиҳаларни тезлаштириш ҳамда икки мамлакат етакчи корхоналарининг кооперация алоқаларини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, “Термиз – Мозори Шариф - Пешовар” темир йўлини барпо этиш лойиҳасини илгари суриш мақсадида амалий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, минтақада хавфсизликни таъминлаш мақсадида, Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан фикр алмашилди.
Шавкат Мирзиёев Покистон делегациясини қабул қилди