Путин 2024 йилда Туркияда “Аккую” АЭСнинг биринчи блоки ишга туширилишини эълон қилди

Лойиҳа тўлиқ Россия томонидан молиялаштирилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Туркияда “Аккую” атом электр станциясининг (АЭС) биринчи блоки келаси йилнинг бошида ишга туширилиши режалаштирилган, бу борада мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бор. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Туркия етакчиси Режеп Таййип Эрдоған билан музокаралар чоғида маълум қилди.

“Аккую” АЭС қурилиши давом этмоқда, “Аккую”га Россия ядро ёнилғисининг биринчи партияси етказиб берилгандан сўнг эндиликда Туркия халқаро ядровий давлатлар сафига қўшилди. Келгуси йилда, ҳаммаси режа бўйича, биринчи блокни ишга туширамиз. Бунда ҳамкорлигимизни давом эттиришнинг қизиқ эҳтимолий вариантлари бор”, – деди Путин. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозир станцияда 25 минг ходим нафар ходимдан иборат юқори малакали жамоа ишламоқда.
“Аккую “Туркияда қурилаётган биринчи атом электр станциясидир. Лойиҳа Россия билан 2010 йил 12 майда тузилган ҳукуматлараро ҳамкорлик шартномаси асосида амалга оширилмоқда.
Станция Россияда ишлаб чиқарилган “3+” авлоддаги ВВЭР (сув-сув энергетика реактори) реакторларига эга тўртта энергоблокдан иборат бўлади. Ҳар бир энергия блокининг қуввати 1200 МВтни ташкил қилади. Станция ишга туширилгач ва тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, йилига 35 миллиард киловатт/соатга яқин электр энергиясини ишлаб чиқаради. Лойиҳа тўлиқ Россия томонидан молиялаштирилмоқда. Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслан Байрактарнинг сўзларига кўра, станциянинг биринчи қувват блокида электр энергияси ишлаб чиқариш 2024 йил 29 октябрда бошланади, қолган реакторлар бир йил оралиқ фарқ билан ишга туширилади.
Туркиянинг келажаги Россияга боғлиқ