ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Польшада ва Украинада "легионерлар касаллиги" эпидемияси авж олиши мумкин. Бунга сабаб Қўшма Штатлар томонидан қасддан оммавий қирғин қуролидан фойдаланиш бўлиши мумкин. АҚШнинг мақсади — ушбу касаллик пайдо бўлишида Россияни айблаш, деди Россия Фанлар академияси академиги, Россия таълим академияси президенти ўринбосари Геннадий Онишченко РИА Новости агентлигига.
“Бир неча ҳафта олдин Польшанинг Жешув шаҳрида "легионерлар касаллиги" ёки легионеллёз эпидемияси авж олган эди. Кейин ушбу касаллик Польшанинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқалди", - дейди мутахассис.
Харьков вилоятида ҳарбийлар орасида ҳам ушбу касаллик тарқалди, лекин у ерда эълон қилинган рақамларга ишониш қийин. Ушбу воқеаларнинг хусусияти фақат бир нарсадан дарак беради — бу одатий эпидемия тарқалишига ўхшамайди, бу — қасддан оммавий қирғин қуролидан фойдаланишга ўхшайди.
Онишенконинг айтишига кўра, ўтган ҳафта чоп этилган АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳисоботида легионеллёз АҚШ армиясига таҳдид солаётгани айтиб ўтилган.
Жешув Польшанинг асосий логистика маркази бўлиб, Украинага жўнатилаётган НАТОнинг барча қуроллари шу ердан ўтади. Вазиятнинг АҚШ учун қулай томони шундаки, биологик қуроллар атайлаб қўлланганини исботлаш жуда қийин, дейди у.
Мутахассис тахмин қилишига кўра, охир-оқибат АҚШ Россияни Украина ва Польшада биологик қурол ишлатганликда айблаши мумкин. Сабабларни аниқлаш учун у ерга халқаро комиссия юборишни талаб қилиши мумкин, дейди мутахассис.
Онишенко айтишига кўра, ана шундай ҳисобот аллақачон тайёрланган.