https://sputniknews.uz/20230904/polshada-yangi-epidemiya-aqsh-bunda-rossiyani-ayblashi-mumkin-38558794.html
Польшада янги эпидемия, АҚШ бунда Россияни айблаши мумкин — Онишенко
Польшада янги эпидемия, АҚШ бунда Россияни айблаши мумкин — Онишенко
Sputnik Ўзбекистон
Польша ва Украинада номаълум эпидемия, АҚШ бунда Россияни айблашга тайёрланмоқда. Оқибатлар қандай бўлади? 04.09.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-09-04T19:45+0500
2023-09-04T19:45+0500
2023-09-04T19:57+0500
россия
украина
польша
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1014/91/10149158_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_4b4e2dbbcc22ae5e08ab7aeb4c0e5f42.jpg
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Польшада ва Украинада "легионерлар касаллиги" эпидемияси авж олиши мумкин. Бунга сабаб Қўшма Штатлар томонидан қасддан оммавий қирғин қуролидан фойдаланиш бўлиши мумкин. АҚШнинг мақсади — ушбу касаллик пайдо бўлишида Россияни айблаш, деди Россия Фанлар академияси академиги, Россия таълим академияси президенти ўринбосари Геннадий Онишченко РИА Новости агентлигига.Харьков вилоятида ҳарбийлар орасида ҳам ушбу касаллик тарқалди, лекин у ерда эълон қилинган рақамларга ишониш қийин. Ушбу воқеаларнинг хусусияти фақат бир нарсадан дарак беради — бу одатий эпидемия тарқалишига ўхшамайди, бу — қасддан оммавий қирғин қуролидан фойдаланишга ўхшайди. Онишенконинг айтишига кўра, ўтган ҳафта чоп этилган АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳисоботида легионеллёз АҚШ армиясига таҳдид солаётгани айтиб ўтилган. Жешув Польшанинг асосий логистика маркази бўлиб, Украинага жўнатилаётган НАТОнинг барча қуроллари шу ердан ўтади. Вазиятнинг АҚШ учун қулай томони шундаки, биологик қуроллар атайлаб қўлланганини исботлаш жуда қийин, дейди у.Мутахассис тахмин қилишига кўра, охир-оқибат АҚШ Россияни Украина ва Польшада биологик қурол ишлатганликда айблаши мумкин. Сабабларни аниқлаш учун у ерга халқаро комиссия юборишни талаб қилиши мумкин, дейди мутахассис. Онишенко айтишига кўра, ана шундай ҳисобот аллақачон тайёрланган.
украина
польша
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1014/91/10149158_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_92efd0b1fe2c8596de5741443b852a2e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, украина, польша, ақш
россия, украина, польша, ақш
Польшада янги эпидемия, АҚШ бунда Россияни айблаши мумкин — Онишенко
19:45 04.09.2023 (янгиланди: 19:57 04.09.2023) Польша ва Украинада номаълум эпидемия, АҚШ бунда Россияни айблашга тайёрланмоқда. Оқибатлар қандай бўлади?
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Польшада ва Украинада "легионерлар касаллиги" эпидемияси авж олиши мумкин. Бунга сабаб Қўшма Штатлар томонидан қасддан оммавий қирғин қуролидан фойдаланиш бўлиши мумкин. АҚШнинг мақсади — ушбу касаллик пайдо бўлишида Россияни айблаш, деди Россия Фанлар академияси академиги, Россия таълим академияси президенти ўринбосари Геннадий Онишченко РИА Новости агентлигига.
“Бир неча ҳафта олдин Польшанинг Жешув шаҳрида "легионерлар касаллиги" ёки легионеллёз эпидемияси авж олган эди. Кейин ушбу касаллик Польшанинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқалди", - дейди мутахассис.
Харьков вилоятида ҳарбийлар орасида ҳам ушбу касаллик тарқалди, лекин у ерда эълон қилинган рақамларга ишониш қийин. Ушбу воқеаларнинг хусусияти фақат бир нарсадан дарак беради — бу одатий эпидемия тарқалишига ўхшамайди, бу — қасддан оммавий қирғин қуролидан фойдаланишга ўхшайди.
Онишенконинг айтишига кўра, ўтган ҳафта чоп этилган АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳисоботида легионеллёз АҚШ армиясига таҳдид солаётгани айтиб ўтилган.
Жешув Польшанинг асосий логистика маркази бўлиб, Украинага жўнатилаётган НАТОнинг барча қуроллари шу ердан ўтади. Вазиятнинг АҚШ учун қулай томони шундаки, биологик қуроллар атайлаб қўлланганини исботлаш жуда қийин, дейди у.
Мутахассис тахмин қилишига кўра, охир-оқибат АҚШ Россияни Украина ва Польшада биологик қурол ишлатганликда айблаши мумкин. Сабабларни аниқлаш учун у ерга халқаро комиссия юборишни талаб қилиши мумкин, дейди мутахассис.
Онишенко айтишига кўра, ана шундай ҳисобот аллақачон тайёрланган.