Ўзбекистонда илк бор Халқаро информатика олимпиадаси ўтказилади

Вазирга кўра, олимпиадани юқори савияда ўтказиш учун тайёргарлик кўрилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. 2026 йилда Ўзбекистонда илк бор Халқаро информатика олимпиадаси ўтказилади. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон делегацияси 2026 йилда Ўзбекистонда ушбу олимпиадани ўтказиш учун ариза берган. Комиссия аъзолари эса IOI 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказилишини маъқуллаганини эълон қилди.
Вазирга кўра, олимпиадани юқори савияда ўтказиш учун тайёргарлик кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ўқувчилар Дилёрбек Валижонов ва Дилшодбек Хўжаев илк бор Халқаро информатика олимпиадасида ғалаба қозонганди.