https://sputniknews.uz/20230903/ozbekistonlik-oquvchilar-ilk-bor-xalqaro-informatika-olimpiadasida-galaba-qozondi-38523840.html
Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор Халқаро информатика олимпиадасида ғалаба қозонди
Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор Халқаро информатика олимпиадасида ғалаба қозонди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор энг нуфузли халқаро информатика олимпиадасида илк медалларни қўлга киритди.
2023-09-03T17:39+0500
2023-09-03T17:39+0500
2023-09-04T13:04+0500
жамият
ўзбекистон
олимпиада
венгрия
ўқувчилар
бронза медал
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/11/20105036_0:156:3001:1844_1920x0_80_0_0_68061565b3253bc4c70a58b405fa8894.jpg
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор Халқаро информатика олимпиадасида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.Тўрт нафар ўзбекистонлик ўқувчи Венгриянинг Сегед шаҳрида бўлиб ўтган 35-Халқаро информатика олимпиадасида иштирок этди.Ғолиб ўқувчилар:Жорий йилда мазкур Халқаро олимпиадага Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда юқори даражада тайёргарлик кўрилди. Илк бор терма жамоа аъзоларини тайёрлаш учун халқаро тренер жалб қилинди. Информатика олимпиадаси олтин медали соҳиби, Польша ёшлар информатика олимпиадаси бош координатори Бартосз Костка томонидан 10 кун давомида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган интеллектуал оромгоҳ мажмуасида ўқувчилар тайёрланди.Ўзбекистон президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бронза медалини қўлга киритган ўқувчилар базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устози 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари билан тақдирланади.Бундан ташқари, Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган бўлса, лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама олади.
ўзбекистон
венгрия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/11/20105036_166:0:2833:2000_1920x0_80_0_0_8e0c9ccf0e68c0a61a0696e6dc756cf8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро информатика олимпиадаси
ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро информатика олимпиадаси
Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор Халқаро информатика олимпиадасида ғалаба қозонди
17:39 03.09.2023 (янгиланди: 13:04 04.09.2023) Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор энг нуфузли халқаро информатика олимпиадасида илк медалларни қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор Халқаро информатика олимпиадасида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
хабар берди. Тўрт нафар ўзбекистонлик ўқувчи Венгриянинг Сегед шаҳрида бўлиб ўтган 35-Халқаро информатика олимпиадасида иштирок этди.
Олимпиада натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор энг нуфузли халқаро информатика олимпиадасида илк медалларни қўлга киритди.
Дилёрбек Валижонов - Андижон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси (бронза);
Дилшодбек Хўжаев - Тошкент шаҳридаги Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси (бронза).
Жорий йилда мазкур Халқаро олимпиадага Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда юқори даражада тайёргарлик кўрилди.
Илк бор терма жамоа аъзоларини тайёрлаш учун халқаро тренер жалб қилинди. Информатика олимпиадаси олтин медали соҳиби, Польша ёшлар информатика олимпиадаси бош координатори Бартосз Костка томонидан 10 кун давомида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган интеллектуал оромгоҳ мажмуасида ўқувчилар тайёрланди.
Ўзбекистон президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бронза медалини қўлга киритган ўқувчилар базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устози 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари билан тақдирланади.
Бундан ташқари, Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган бўлса, лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама олади.