ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Сочида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувда икки томонлама савдо-сотиқда миллий валюталарга ўтиш муҳимлигини маълум қилди.
“Мен Марказий банкларимиз раҳбарларининг учрашуви савдо-сотиқда миллий валюталарга ўтиш томон қадамлар нуқтаи назаридан жуда муҳим деб ҳисоблайман”, - деди Эрдоған. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Сочида Россия ва Туркия етакчилари музокаралари бўлиб ўтмоқда. Икки давлат етакчилари икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилмоқда. Жумладан, улар дон битимини муҳокама қилиши кутилмоқда.