ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Францияда бўлиб ўтган навбатдаги UFC турнирида ўзбекистонлик жангчи Богдан Гусков швейцариялик Волкан Ўздемирга мағлуб бўлди.
Гусков жанги асосий кардга кирди ва ундан ташқари спортчилар иштирокида яна 5 та жанг ўтказилди.
Богдан Гусков иштирокидаги жанг 1-раунддаёқ якунланди. У илк раундда бўғиш усули эвазига мағлуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Богданнинг ҳисобида 14 та ғалаба, 2 та мағлубият бор.