Зеленскийнинг қарори унинг иттифоқчиларини ғазаблантирди – ОАВ

Таъкидланишича, Ғарбнинг Украина қарши ҳужумидан умидлари катта бўлган, бироқ бу умидлар пучга чиқмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Украинанинг ғарблик иттифоқчилари Владимир Зеленскийнинг тактикаси ва Украина Қуролли кучлари (УҚК) қарши ҳужумининг секин жараёнидан дарғазаб. Бу ҳақда Американинг халқаро муносабатлар бўйича кенгаши ходими Чарльз Купчан “The New York Times” газетасига маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
“Қарши ҳужум бундай секин кетаётган, Америка мудофаа ва разведкаси украинларни айблашни бошлаётган экан, Ғарб ҳукуматлари шунча миқдорда асбоб-ускуна етказиб бергандан ва умидларга тўлгандан кейин ўзларини янада заиф ҳис қилишмоқда”, - деган таҳлилчи.
Унинг сўзларига кўра, америкаликлар қарши ҳужум украинларга Қримни назоратга олишга имкон бериши мумкинлигига умид қилишган, бироқ бу рўй бермади.
Россия Украинадаги можарода ғолиб бўлмоқда, Ғарб эса ютқазмоқда – АҚШ Конгресси вакили