Маълумот учун, собиқ СССР даврида Қозоғистон электр энергетика тизими шимолда Россия электр тармоқларига жанубда эса Марказий Осиё энергетик ҳалқаси билан боғланган бўлган. Мустақилликдан кейинги йилларда, олдинги энерегтика тизими бузилиши ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиши натижасида республиканинг жанубий ҳудудларида электр энергияси етишмовчилиги ва узилишлар кузатила бошлади.
АЭС қуриш ғояси илк бор 2019 йилда жиддий муҳокама қилина бошлади. Жамоатчилик орасида фаол гуруҳлар АЭС қуриш ғоясига қарши чиқди. Улар бир неча бор, иштирокчилар сони кам бўлсада, митинглар ўтказишди.
Қозоғистон энергетика вазири Акчулаков 2022 йилнинг 9 июнида атом электр станцияси қуриш учун Олма-Ота шаҳридан 365 км шимоли-ғарбда жойлашган Улкен посёлкаси (Балхаш кўли яқинида) танланганини маълум қилди.
Режалаштирилаётган АЭС ҳозирча кимнинг ёрдамида қурилиши аниқ эмас, лекин Қозоғистон булажак пудратчига қатъий талаб қўйган - АЭС учун керакли ёқилғи, яъни бойитилган уранни ишлаб чиқариш Қозоғистонда йўлга қўйилиши керак. Қозоғистон дунёда энг йирик уран қазиб олувчи давлатлардан бири.