ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев атом электр станциясини қуриш масаласини умумхалқ референдумига қўйишни таклиф қилди.Атом энергетикасини ривожлантириш муҳим иқтисодий ва сиёсий масалага айланганини қайд этди."Мамлакатимизда атом электр станциясини қуриш мақсадга мувофиқлиги ҳақида турли фикрлар борлигини биласиз. Бир томондан Қозоғистон дунёдаги энг йирик уран ишлаб чиқарувчиси сифатида ўз атом ишлаб чиқаришига эга бўлиши керак. Айрим экспертлар кичик реакторлар билан заводлар қуриш тарафдори. Бошқа томондан, кўплаб фуқаролар ва бир қатор экспертлар атом электр станциялари хавфсизлигидан хавотирда. Семипалатинск ядро полигонининг фожиали меросини ҳисобга олсак, буни тушуниш мумкин”, — дея қўшимча қилди президент.Қозоғистон раҳбари бу борада жамоатчилик муҳокамаларини ва ҳар томонлама кенг муҳокамани давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Жамоатчилик орасида тортишувларни узил-кесил ҳал қилиш мақсадида, Токаев АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев атом электр станциясини қуриш масаласини умумхалқ референдумига қўйишни таклиф қилди.
"2019 йилда сайловолди дастуримда энг муҳим стратегик масалалар бўйича қарорлар референдум йўли билан қабул қилинишига ваъда бергандим. АЭС қуриш ёки уни қуришдан бош тортиш мамлакатимиз келажаги билан боғлиқ ўта муҳим масала. Шунинг учун мен уни умумхалқ референдумига қўйишни таклиф этаман. Аниқ вақтини кейинроқ ҳал қиламиз”, деди Токаев жума куни Қозоғистон халқига йиллик мурожаатида.
Атом энергетикасини ривожлантириш муҳим иқтисодий ва сиёсий масалага айланганини қайд этди.
"Мамлакатимизда атом электр станциясини қуриш мақсадга мувофиқлиги ҳақида турли фикрлар борлигини биласиз. Бир томондан Қозоғистон дунёдаги энг йирик уран ишлаб чиқарувчиси сифатида ўз атом ишлаб чиқаришига эга бўлиши керак. Айрим экспертлар кичик реакторлар билан заводлар қуриш тарафдори. Бошқа томондан, кўплаб фуқаролар ва бир қатор экспертлар атом электр станциялари хавфсизлигидан хавотирда. Семипалатинск ядро полигонининг фожиали меросини ҳисобга олсак, буни тушуниш мумкин”, — дея қўшимча қилди президент.
Қозоғистон раҳбари бу борада жамоатчилик муҳокамаларини ва ҳар томонлама кенг муҳокамани давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Қозоғистонда АЭС қурилиши
Маълумот учун, собиқ СССР даврида Қозоғистон электр энергетика тизими шимолда Россия электр тармоқларига жанубда эса Марказий Осиё энергетик ҳалқаси билан боғланган бўлган. Мустақилликдан кейинги йилларда, олдинги энерегтика тизими бузилиши ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиши натижасида республиканинг жанубий ҳудудларида электр энергияси етишмовчилиги ва узилишлар кузатила бошлади.
АЭС қуриш ғояси илк бор 2019 йилда жиддий муҳокама қилина бошлади. Жамоатчилик орасида фаол гуруҳлар АЭС қуриш ғоясига қарши чиқди. Улар бир неча бор, иштирокчилар сони кам бўлсада, митинглар ўтказишди.
Қозоғистон энергетика вазири Акчулаков 2022 йилнинг 9 июнида атом электр станцияси қуриш учун Олма-Ота шаҳридан 365 км шимоли-ғарбда жойлашган Улкен посёлкаси (Балхаш кўли яқинида) танланганини маълум қилди.
Режалаштирилаётган АЭС ҳозирча кимнинг ёрдамида қурилиши аниқ эмас, лекин Қозоғистон булажак пудратчига қатъий талаб қўйган - АЭС учун керакли ёқилғи, яъни бойитилган уранни ишлаб чиқариш Қозоғистонда йўлга қўйилиши керак. Қозоғистон дунёда энг йирик уран қазиб олувчи давлатлардан бири.