Мариуполда янги мактаб очилди — видео

Мариуполда жанглар тугаганига ҳали бир ярим йил бўлмасдан янги замонавий мактаб қуриб фойдаланишга топшиилрди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. ДХРнинг Мариуполь шаҳрида 1100 ўринли янги мактаб ишга тушди. Бу ерда ўқувчилар учун барча шроитлар яратилган. Ваҳоланки, 1,5 йил олдин вазият бутунлай бошқача эди.
Донецк халқ республикаси ҳудудида Азов денгизи бўйида жойлашган Мариуполь шаҳрида 2022 йилнинг март-апрель ойларида шиддатли жанглар бўлиб ўтган эди. Турли саноат корхоналари, ер ости иншоотлари ва денгиз портига эга бўлган ушбу шаҳар Украина қуролли кучлари томонидан мустаҳкам истеҳкомга айлантириб олинган эди. Бир ойдан ортиқ давом этган қамал ва отишмалар натижасида шаҳар бутунлай вайронага айланди. Бу ерда бирорта ҳам шикистланмаган бино қолмади.
2022 йилнинг апрел ойида Мариуполь тўлиқ Россия қўлига ўтди ва ва шу кундан бу ерда янги турар жой бинолари ва жтимоий объектлар қурила бошлади. Ўтган давр мобайнида шаҳарда бир неча минг квадрат метр турар жой бинолари, болалар майдончалари ва спорт иншоотлари қуриб битказилди.
мариуполда очилган янги мактаб ҳақида батафсил видеолавҳада томоша қилинг.