Кимлар Ўзбекистон раҳбарини Мустақиллик куни қутлади

Дунё етакчилари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги билан қутламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсат, жамоат ва дин арбобларидан табриклар келмоқда.Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида кейинги йилларда демократик янгиланишлар ва миллий тараққиёт йўлидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини амалга оширишда, мамлакатнинг халқаро майдондаги ўрни ва обрўсини юксалтиришда эришилган улкан муваффақиятларни алоҳида қайд этган.
Таъкидланганидек, яқинда бўлиб ўтган муҳим сиёсий воқеа – янгиланган Конституциянинг қабул қилингани халқ Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ортга қайтмас ислоҳотларни сўзсиз қўллаб-қувватлаётганидан далолатдир.
Табрикномаларда давлат раҳбарига янги муваффақиятлар ҳамда Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.
Хусусан, Россия президенти Владимир Путин, Хитой раиси Си Цзиньпин, АҚШ президенти Жозеф Байден, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон президенти Қасим- Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер, Франция президенти Эммануэль Макрон, Ҳиндистон президенти Драупади Мурму, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, БАА президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Эрон президенти Саид Иброҳим Раисий, Венгрия бош вазири Виктор Орбан ва бошқалар.
Қутловлар келишда давом этмоқда.
Тўлиқ рўйхат қуйида.
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади