ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклаб ўзининг эзгу тилакларини билдирди.
Хусусан, Россия етакчиси Ўзбекистон иқтисодий ютуқларини алоҳида таъкидлаб, Россия билан шерикчилик муносабатларига юксак баҳо берди.
"Мамлакатингиз иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда эришган ютуқлар барчага маълум, Ўзбекистон жаҳон майдонида катта нуфузга эга, халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал этишда муҳим роль ўйнамоқда.
Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида муваффақиятли ривожланмоқда. Москва ва Тошкентнинг МДҲ, ШҲТ, БМТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалардаги ҳамкорлиги яхши самара бермоқда", - дейилади Россия президенти табрик сўзида.
Табрик охирида Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик ва Ўзбекистоннинг барча фуқароларига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган.