"Uzbekistan Airways" яна бир самолёт сотиб олди — парвозлар қаерга амалга оширилади?

Uzbekistan Airways иккинчи LET L-410 ҳаво кемасини тантанали равишда қабул қилиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. "Uzbekistan Airways" маҳаллий парвозлар учун яна бир самолёт сотиб олди, дея хабар берди авиакомпания матбуот хизмати.
Uzbekistan Airways иккинчи LET L-410 ҳаво кемасини тантанали равишда қабул қилиб олди.
"LET L-410 русумли иккита самолёт барча аэродром операциялари тугагандан сўнг Зомин, Зарафшон, Шаҳрисабз ва Сўх каби шаҳарларга парвозларни амалга ошириши режалаштирилган. Бундан ташқари, ушбу ҳаво кемалари қисқа ички йўналишларда ҳам фойдаланилади", дейилади хабарда.
Ҳаво кемаси Тошкентдан Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига парвозларни амалга ошириш учун мўлжалланган ва ўз ичига 19 нафар йўловчини сиғдира олади.
“Ушбу самолёт республика ичидаги маҳаллий йўналишларни ривожлантириш доирасида харид қилинган”, дейилади хабарда.
Ушбу турдаги ҳаво кемаси ишончлилиги, хавфсизлиги ва экстремал иқлим шароитида ишлаш қобилияти билан ажралиб туради. Ушбу турдаги самолётлар беш қитъанинг 60 дан ортиқ мамлакатларида фойдаланилади.
У қисқа масофаларга йўловчилар ва юкларни ҳавода ташиш учун идеал техник ҳамда энг яхши иқтисодий ечимдир. Улар қисқа учиш-қўниш йўлакларига, шу жумладан тупроқли ерга қўниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида "Uzbekistan Airways" LET L-410 самолётларини харид қилган эди. Янги самолётлар ўта қисқа учиш-қўниш йўлакларидан уча олади, бу эса республика бўйлаб йўналишлар тармоғини кенгайтиради ҳамда Зарафшон, Шаҳрисабз ва Андижон каби шаҳарларга рейсларни йўлга қўйиш имконини беради.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6