https://sputniknews.uz/20230831/uzbekistan-airways-mahalliy-parvozlar-samolyot-38456516.html
"Uzbekistan Airways" яна бир самолёт сотиб олди — парвозлар қаерга амалга оширилади?
"Uzbekistan Airways" яна бир самолёт сотиб олди — парвозлар қаерга амалга оширилади?
Sputnik Ўзбекистон
Uzbekistan Airways иккинчи LET L-410 ҳаво кемасини тантанали равишда қабул қилиб олди.
2023-08-31T17:28+0500
2023-08-31T17:28+0500
2023-08-31T18:22+0500
жамият
ўзбекистон
авиапарвозлар
самолёт
uzbekistan airways
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1f/38455145_0:477:1023:1052_1920x0_80_0_0_f6ac997df4f066f07e9c004f86dd2879.jpg
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. "Uzbekistan Airways" маҳаллий парвозлар учун яна бир самолёт сотиб олди, дея хабар берди авиакомпания матбуот хизмати.Uzbekistan Airways иккинчи LET L-410 ҳаво кемасини тантанали равишда қабул қилиб олди.Ҳаво кемаси Тошкентдан Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига парвозларни амалга ошириш учун мўлжалланган ва ўз ичига 19 нафар йўловчини сиғдира олади. Ушбу турдаги ҳаво кемаси ишончлилиги, хавфсизлиги ва экстремал иқлим шароитида ишлаш қобилияти билан ажралиб туради. Ушбу турдаги самолётлар беш қитъанинг 60 дан ортиқ мамлакатларида фойдаланилади. У қисқа масофаларга йўловчилар ва юкларни ҳавода ташиш учун идеал техник ҳамда энг яхши иқтисодий ечимдир. Улар қисқа учиш-қўниш йўлакларига, шу жумладан тупроқли ерга қўниши мумкин.Эслатиб ўтамиз, июль ойида "Uzbekistan Airways" LET L-410 самолётларини харид қилган эди. Янги самолётлар ўта қисқа учиш-қўниш йўлакларидан уча олади, бу эса республика бўйлаб йўналишлар тармоғини кенгайтиради ҳамда Зарафшон, Шаҳрисабз ва Андижон каби шаҳарларга рейсларни йўлга қўйиш имконини беради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1f/38455145_87:596:722:1073_1920x0_80_0_0_fab56d71ddf4b86b295625f886358cac.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
uzbekistan airways маҳаллий парвозлар самолёт let l-410
uzbekistan airways маҳаллий парвозлар самолёт let l-410
"Uzbekistan Airways" яна бир самолёт сотиб олди — парвозлар қаерга амалга оширилади?
17:28 31.08.2023 (янгиланди: 18:22 31.08.2023) Uzbekistan Airways иккинчи LET L-410 ҳаво кемасини тантанали равишда қабул қилиб олди.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. "Uzbekistan Airways" маҳаллий парвозлар учун яна бир самолёт сотиб олди, дея хабар берди авиакомпания
матбуот хизмати. Uzbekistan Airways иккинчи LET L-410 ҳаво кемасини тантанали равишда қабул қилиб олди.
"LET L-410 русумли иккита самолёт барча аэродром операциялари тугагандан сўнг Зомин, Зарафшон, Шаҳрисабз ва Сўх каби шаҳарларга парвозларни амалга ошириши режалаштирилган. Бундан ташқари, ушбу ҳаво кемалари қисқа ички йўналишларда ҳам фойдаланилади", дейилади хабарда.
Ҳаво кемаси Тошкентдан Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига парвозларни амалга ошириш учун мўлжалланган ва ўз ичига 19 нафар йўловчини сиғдира олади.
“Ушбу самолёт республика ичидаги маҳаллий йўналишларни ривожлантириш доирасида харид қилинган”, дейилади хабарда.
Ушбу турдаги ҳаво кемаси ишончлилиги, хавфсизлиги ва экстремал иқлим шароитида ишлаш қобилияти билан ажралиб туради. Ушбу турдаги самолётлар беш қитъанинг 60 дан ортиқ мамлакатларида фойдаланилади.
У қисқа масофаларга йўловчилар ва юкларни ҳавода ташиш учун идеал техник ҳамда энг яхши иқтисодий ечимдир. Улар қисқа учиш-қўниш йўлакларига, шу жумладан тупроқли ерга қўниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида "Uzbekistan Airways" LET L-410 самолётларини харид қилган эди. Янги самолётлар ўта қисқа учиш-қўниш йўлакларидан уча олади, бу эса республика бўйлаб йўналишлар тармоғини кенгайтиради ҳамда Зарафшон, Шаҳрисабз ва Андижон каби шаҳарларга рейсларни йўлга қўйиш
имконини беради.