Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россиянинг суперқуроли Украина ҳарбийларини даҳшатга солмоқда

Interia: Россия Қуролли кучларининг “Ланцет” дронлари Украина армияси учун ҳақиқий даҳшатли тушга айланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Россиянинг “Ланцет” “супердронлари” Украина қўшинлари учун “ҳақиқий даҳшат”га айланди, дейилади Польшанинг Interia порталидаги мақолада. РИА Новости.
Мақолада ёзилишича, "Ланцет-3" дронлари, шубҳасиз, Россия армияси арсеналидаги энг кучли қуроллардан бири ҳисобланади.
“Улар — Украина аскарлари учун ҳақиқий даҳшат”, - дейилган порталда.
Ҳарбий таҳлилчилар “Ланцетлар” дунёдаги бундай турдаги энг яхши қурилмалардан бири эканлигига шубҳа қилмаяпти, улар Украина Қуролли кучларига жиддий талофат етказмоқда.
Дронларнинг “бошқаларга ўхшамаган хусусиятлари” билан бирга осон ишга туширилиши, ҳаракатчанлиги, шунингдек, самарали электр двигателини қайд этади. Шу билан бирга, уч килограммгача бўлган дроннинг жанговар қисми танк ёки зирҳли транспорт воситасини йўқ қилиш учун етарли, деб ёзади газета.
"Аммо "Ланцет"нинг асосий хусусиятларидан бири - дрон парвоз ўртасида тўхташи ёки йўналишини, ҳатто танланган нишон олдидан ҳам жуда тез ўзгартириш мумкин". Бу яхши манёврни таъминлайдиган ва аниқ зарба беришга ёрдам берадиган Х шаклидаги қанотларга боғлиқ.
“Ланцетлар” Украина транспорт воситалари экипажлари орасида даҳшат уйғотмоқда, масалан, Польша “Krab” гаубицаларини йўқ қилиш вазифаларини яхши уддалаяпти.
"Ланцет" - ZALA AERO компанияси томонидан ишлаб чиқарилади. Дрон бир неча ўн километр масофадаги нишонларни уришга қодир.