ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар жаҳон пара таэквондо Гран-присида 2 та медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Парижда 30 август куни Жаҳон пара таэквондо Гран-Приси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган терма жамоа аъзолари 2 та кумуш медалга сазовор бўлишди.
Ўзбекистонлик спортчилар Жаҳон пара таэквондо Гран-Присида 2 та медални қўлга киритишди
© Министерство молодежной политики и спорта
“Аёллар ўртасида Гулжаной Наимова ҳамда Зиёда Исоқова финалга қадар етиб борди ва якунда кумуш медални қўлга киритди”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Франция пойтахтида ўтган ушбу нуфузли мусобақа спортчиларга Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарини ҳам тақдим этди.