Пара таэквондо: Ўзбекистонлик спортчилар Париждаги Гран-прида 2 та медални қўлга киритишди

© Министерство молодежной политики и спортаЎзбекистонлик спортчилар Жаҳон пара таэквондо Гран-Присида 2 та медални қўлга киритишди
Ўзбекистонлик спортчилар Жаҳон пара таэквондо Гран-Присида 2 та медални қўлга киритишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2023
Oбуна бўлиш
Гулжаной Наимова ва Зиёда Исоқова финалга қадар етиб борди ва якунда кумуш медални қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар жаҳон пара таэквондо Гран-присида 2 та медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Парижда 30 август куни Жаҳон пара таэквондо Гран-Приси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган терма жамоа аъзолари 2 та кумуш медалга сазовор бўлишди.
© Министерство молодежной политики и спортаЎзбекистонлик спортчилар Жаҳон пара таэквондо Гран-Присида 2 та медални қўлга киритишди
Тхэквондисты из Узбекистана завоевали медали на Гран-при  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2023
Ўзбекистонлик спортчилар Жаҳон пара таэквондо Гран-Присида 2 та медални қўлга киритишди

“Аёллар ўртасида Гулжаной Наимова ҳамда Зиёда Исоқова финалга қадар етиб борди ва якунда кумуш медални қўлга киритди”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Франция пойтахтида ўтган ушбу нуфузли мусобақа спортчиларга Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарини ҳам тақдим этди.
Янгиликлар лентаси
0