ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Украиналик учувчиларнинг Америка F-16 қирувчиларини бошқаришга етарли даражада тайёрланмаслиги қирувчиларнинг йўқ қилинишига олиб келади, деб ёзади қоҳиралик геосиёсат ва сиёсий иқтисод бўйича тадқиқотчи Аҳмад Адель infoBRICS портали учун мақоласида.
“Олти ойлик ўқув курсларини тамомлаган украиналик учувчилар Ғарб қуролларига эга бўлган ва қарши ҳужумда қатнашган Украина қуролли кучлари аскарлари билан бир хил тақдирга дуч келишади – улар йўқ қилинади”, - дейди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, F-16 бошқариш учун ўқитилган украиналик учувчилар анча тажрибали россиялик ҳарбийлар томонидан уриб туширилади, чунки юқори сифатли тайёргарлик ярим йил эмас, балки беш йилгача давом этади. Бундай қисқа вақт оралиғида украиналиклар фақат энг оддий маневрларни бажаришлари мумкин бўлади, шунинг учун Киев хоҳлаган қирувчи самолётлар Украина Қуролли кучлари учун фойдасиз бўлади.
“Аммо, Ғарб аллақачон тушуниши керак бўлганидек, улар Афғонистонда АК-47 билан қуролланган қишлоқ аҳолиси билан эмас, балки илғор ва юқори профессионал Россия Қуролли кучлари билан иш олиб бормоқда”, - дея хулоса қилди тадқиқотчи.
Аввалроқ АҚШ маъмуриятининг юқори лавозимли вакилларидан бири РИА Новостига Вашингтон Дания ва Нидерландиядан Киевга тўртинчи авлод Америка F-16 қирувчиларини топширишни маъқуллашга қарор қилганини маълум қилганди.