https://sputniknews.uz/20230831/oavda-f-16-qiruvchilari-haqida-dahshatli-xabar-aytildi-38434862.html
“Айни тақдир”. ОАВда F-16 қирувчилари ҳақида даҳшатли хабар айтилди
“Айни тақдир”. ОАВда F-16 қирувчилари ҳақида даҳшатли хабар айтилди
Sputnik Ўзбекистон
Тадқиқотчининг сўзларига кўра, юқори сифатли тайёргарлик ярим йил эмас, балки беш йилгача давом этади.
2023-08-31T12:45+0500
2023-08-31T12:45+0500
2023-08-31T12:58+0500
дунёда
украина
пентагон
киев
қирувчи
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1f/38435624_0:0:3071:1727_1920x0_80_0_0_df217773a119e79a707f7a02d34087bf.jpg
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Украиналик учувчиларнинг Америка F-16 қирувчиларини бошқаришга етарли даражада тайёрланмаслиги қирувчиларнинг йўқ қилинишига олиб келади, деб ёзади қоҳиралик геосиёсат ва сиёсий иқтисод бўйича тадқиқотчи Аҳмад Адель infoBRICS портали учун мақоласида.Унинг сўзларига кўра, F-16 бошқариш учун ўқитилган украиналик учувчилар анча тажрибали россиялик ҳарбийлар томонидан уриб туширилади, чунки юқори сифатли тайёргарлик ярим йил эмас, балки беш йилгача давом этади. Бундай қисқа вақт оралиғида украиналиклар фақат энг оддий маневрларни бажаришлари мумкин бўлади, шунинг учун Киев хоҳлаган қирувчи самолётлар Украина Қуролли кучлари учун фойдасиз бўлади.Аввалроқ АҚШ маъмуриятининг юқори лавозимли вакилларидан бири РИА Новостига Вашингтон Дания ва Нидерландиядан Киевга тўртинчи авлод Америка F-16 қирувчиларини топширишни маъқуллашга қарор қилганини маълум қилганди.
украина
киев
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1f/38435624_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_d13271d592d50f7c48d22b637d3f112b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
оав f-16 қирувчилари
“Айни тақдир”. ОАВда F-16 қирувчилари ҳақида даҳшатли хабар айтилди
12:45 31.08.2023 (янгиланди: 12:58 31.08.2023) Тадқиқотчининг сўзларига кўра, юқори сифатли тайёргарлик ярим йил эмас, балки беш йилгача давом этади.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Украиналик учувчиларнинг Америка F-16 қирувчиларини бошқаришга етарли даражада тайёрланмаслиги қирувчиларнинг йўқ қилинишига олиб келади,
деб ёзади қоҳиралик геосиёсат ва сиёсий иқтисод бўйича тадқиқотчи Аҳмад Адель infoBRICS портали учун мақоласида.
“Олти ойлик ўқув курсларини тамомлаган украиналик учувчилар Ғарб қуролларига эга бўлган ва қарши ҳужумда қатнашган Украина қуролли кучлари аскарлари билан бир хил тақдирга дуч келишади – улар йўқ қилинади”, - дейди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, F-16 бошқариш учун ўқитилган украиналик учувчилар анча тажрибали россиялик ҳарбийлар томонидан уриб туширилади, чунки юқори сифатли тайёргарлик ярим йил эмас, балки беш йилгача давом этади. Бундай қисқа вақт оралиғида украиналиклар фақат энг оддий маневрларни бажаришлари мумкин бўлади, шунинг учун Киев хоҳлаган қирувчи самолётлар Украина Қуролли кучлари учун фойдасиз бўлади.
“Аммо, Ғарб аллақачон тушуниши керак бўлганидек, улар Афғонистонда АК-47 билан қуролланган қишлоқ аҳолиси билан эмас, балки илғор ва юқори профессионал Россия Қуролли кучлари билан иш олиб бормоқда”, - дея хулоса қилди тадқиқотчи.
Аввалроқ АҚШ маъмуриятининг юқори лавозимли вакилларидан бири РИА Новостига Вашингтон Дания ва Нидерландиядан Киевга тўртинчи авлод Америка F-16 қирувчиларини топширишни маъқуллашга қарор қилганини маълум қилганди.