"Leopard" танкларини ишлаб чиқарувчи концерн Украина сабаб катта зарар кўрди — ОАВ

"Rheinmetall" концерни Украинадаги йўқотишлар ва халқаро рақобат туфайли “ажойиб қурол” ишлаб чиқарувчиси мақомини қисман йўқотди, деб ёзади нашр.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Германиянинг "Leopard 2" танкларини ҳам ишлаб чиқарувчи Rheinmetall концерни Украинадаги йўқотишлар ва халқаро рақобат туфайли “ажойиб қурол” ишлаб чиқарувчиси мақомини қисман йўқотди, деб ёзади “Deutsche Wirtschafts Nachrichten”.

Материалда таъкидланишича, "Rheinmetall" ўн йиллардан буён бутун дунёда талаб қилинадиган юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Ғарбда Украинага Германиянинг "Leopard 2" танкларининг юборилиши “бурилиш нуқтаси” сифатида тақдим этилди, аммо натижада улар ўзини оқлай олмади ва жанг майдонидан олинган хабарлар салбий таассурот қолдирди.

Бундан ташқари, "Rheinmetall" халқаро бозорда Жанубий Корея ишлаб чиқарувчилари каби жиддий рақобатчиларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ муаммога дуч келди, дейилади мақолада. Бу ерда муаммоларнинг сабаби эса нафақат Жанубий Кореянинг юқори сифатли ускуналарни етказиб бериши, балки унинг компаниялари буни тез ва катта ҳажмда амалга ошириши ҳамдир.
Шу билан бирга, "Rheinmetall" бир неча бор етказиб бериш занжирлари билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечирди, бу эса Украинага етказиб беришда ҳам кечикишларга олиб келди. Натижада Германия концерни “ажойиб қурол” ишлаб чиқарувчиси мақомини қисман йўқотди, дея хулоса қилади нашр.
Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Украинанинг июнь-июль ойларидаги қарши ҳужуми давомида Германиянинг 25 та "Leopard" танки йўқ қилинган.
Украина "Leopard 2" танкларини йўқотмоқда — Илон Маск бу ҳақда фикр билдирди