Украина "Leopard 2" танкларини йўқотмоқда — Илон Маск бу ҳақда фикр билдирди

CC BY 2.0 / U.S. Army photo by Spc. Rolyn Kropf / Strong Europe Tank Challenge 2018Германиянинг "Leopard 2A6" 1-танк дивизияси, архив сурат
Германиянинг Leopard 2A6 1-танк дивизияси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2023
Oбуна бўлиш
Илон Маск оз сонли "Leopard 2"нинг танкка қарши тизимлари ва миналарига нисбатан заифлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Америкалик миллиардер Илон Маск ўзининг Twitter саҳифасида "Leopard 2" каби оз миқдордаги танкларни танкка қарши қурол ва миналар ёрдамида йўқ қилиш мумкинлигини айтди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Мельник ҳақида пост эълон қилди, амалдор Германиядан кўпроқ "Leopard 2" етказиб беришни талаб қилганди, чунки “Сўнгги кунларда "Leopard 2"даги видеоларга қараганда, улар парча-парча бўлмоқда”.
Унинг сўзларига кўра, Украина ҳарбийлари улардан фойдаланишга етарлича тайёргарлик кўрмаган, эҳтимолий янги етказиб беришлар беҳуда кетади.

"Кичик миқдордаги танклар танкка қарши қуроллар ва миналар томонидан осонликча йўқ қилинмоқда", - деб ёзган Маск ўз пости остидаги изоҳда. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, “ё кўп” бўлиши керак, ёки умуман “бўлмаслиги” керак.

Украина мудофаа вазири Олексий Резниковнинг сўзларига кўра, май ойи охири ҳолатига кўра, Ғарб давлатлари Киевга 60 га яқин "Leopard 2" танкини етказиб берган. Феврал ойида Германия Иқтисодиёт вазирлиги ҳам Украинага 178 тагача "Leopard 1A5" танкини экспорт қилишни маъқуллаганди.
Шанба куни Россия Мудофаа вазирлиги Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида ҳужум уюштиришга уринишлар чоғида 4 та "Leopard 2" йўқ қилингани, якшанба куни эса яна 3 та танк йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Ўтган пайшанба куни 3 та немис танки, ўтган сешанба куни эса 8 таси йўқ қилингани ҳақида хабар берди.
Янгиликлар лентаси
0