ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Россия Федерацияси оли бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги 29 август ҳисоботи:
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Невелское аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 59-мото ўқчи бригадаси ҳужумини қайтарди ва ўз позициясини яхшилади. Дорожное аҳоли пункти яқинида темирйўл станциясида УҚКнинг артиллерия ўқ-дорилари ортилган ҳарбий эшелонига ракета зарбаси берилди. Дружковка аҳоли пункти яқинида УҚКнинг 93-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Душманнинг ушбу йўналишдаги йўқотишлари 340 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, олтита зирҳли жанговар техникани, ўн учта техникани, шунингдек, Д-20 ва Мста-Б гаубицаларини ташкил қилди.
Запорожье йўналишида Россия қўшинлари гуруҳи бўлинмалари авиация ва артиллерия кўмагида Вербовое қишлоғи яқинида УҚКнинг 46-аэромобил бригадасининг иккита ҳужумини қайтарди. Бир суткада 90 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, тўртта автомобиль, учта АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими ва иккита М119 гаубицаси, шунингдек, Буюк Британияда ишлаб чиқарилган FH-70 тўпи йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Синковка ва ЛХРнинг Стелмаховка аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг 43 ва 115-механизациялашган, шунингдек, 25-ҳаво-десант бригадаларининг олтита ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари 50 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар техника ва учта бошқа техникани ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" кучлар гуруҳи ЛХРнинг Кременная, Червоная Диброва ва ДХРнинг Ямполовка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 12-махсус кучлар бригадаси, 21- ва 63-механизациялашган бригадаларининг учта ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари 80 нафаргача ҳарбий хизматчи, иккита БМП, учта БТР ва иккита пикапни ташкил қилди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлар гуруҳи УҚКнинг 100 га яқин ҳарбий хизматчиларни, иккита БТРини, учта транспорт воситасини ва иккита "Акация" ва "Гиацинт-Б" гаубицаларини йўқ қилди.
ДХРнинг Новомихайловка аҳоли пункти яқинида УҚКнинг 79-ҳаво десант-штурм бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Херсон йўналишида 20 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, учта автомашина ва иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета қўшинлари ва артиллерияси УҚКнинг 132 та позициларда жойлашган ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
ДХРнинг Серебрянка қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 67-механизациялашган бригадаси бўлинмаларининг иккита қўмондонлик ва кузатув пункти йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари АҚШда ишлаб чиқилган иккита HIMARS реактив тизими ракетасини, битта "Нептун" кемага қарши ракетасини ва иккита HARM радарга қарши ракеталарини тутиб олди.
Бундан ташқари, кун давомида ЛХРнинг Шипиловка, Кременная, Софиевка, Житловка, Залиман, ДХРнинг Кирилловка, Зайцево, Запороже вилоятининг Мирное ва Нестерянка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 27 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди,
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина Қуролли кучлари жами 466 та самолёт, 247 та вертолёт, 6206 та учувчисиз учиш аппарати, 433 та зенит-ракета комплекси, 11555 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1146 та кўп ракетали тизимлар жанговар техникаси, 6107 та артиллерия қуроллари ва миномётлари, 12 508 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.