ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари
Мудофаа вазирлиги 28 август ҳисоботи:
Ўтган тунда Ҳарбий-денгиз флоти УҚКнинг авиация қуроллари ва ўқ-дорилари омборига денгиздан узоқ масофали юқори аниқликдаги қуроллар билан гуруҳли зарба берди. Зарба нишонга етиб борди, объект йўқ қилинди.
Запорожье йўналишида Россия қуролли кучлари Работино ва Вербове аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 82-ҳаво десант ва 46-ҳаво-десант бригадаларининг еттита ҳужумини қайтарди. Кун давомида 160 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчилар, иккита зирҳли жанговар машина, тўртта техника, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими, AS90 "Brave Heart" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва Британияда ишлаб чиқарилган FH-70 тўпи, шунингдек, иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари авиация ва артиллерия билан ҳамкорликда ДХРнинг Клешеевка ва Красногоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг иккита ҳужумни қайтарди. Ушбу йўналишда душман йўқотишлари 185 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар машина, иккита автомобиль, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси, шунингдек, "Град" реактив тизимини ташкил этди.
Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи Харков вилоятининг Cинковка ва ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг иккита ҳужумини қайтарди. Кун давомида 30 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, учта автомашина, шунингдек, Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Кузмино қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 12-махсус кучлар бригадаси ва 42-механизациялашган бригада бўлинмаларининг иккита ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари 60 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, иккита пикап, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва Д-30 гаубицасини ташкил этди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Старомаёрское қишлоғи ҳудудида УҚК 31-денгиз пиёдалари бригадасининг иккита ҳужумини қайтарди. Кун давомида душман 100 нафаргача ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машинасини, учта автомашинасини, иккита Д-20 ва Мста-Б гаубицаларини йўқотди.
Херсон йўналишида кун давомида 35 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, учта автомашина, АҚШда ишлаб чиқарилган М109 "Paladin" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси 128 та туманда душманнинг ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
ЛХРнинг Червоная Диброва қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 67-механизациялашган бригадаси бўлинмаси қўмондонлик ва кузатув постига зарба берилди.
Россия ҳаво мудофаа кучлари учта JDAM бошқариладиган бомба ва битта HIMARS ракетасини тутиб олди.
Бундан ташқари, Херсон вилоятининг Дружелюбовка, Воскресенка, ЛХРнинг Лисичанск, Запорожье вилоятининг Мирне ва Пологи, ДХРНинг Парасковийивка, Новоандреевка, Соледарский ва Лидиевка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 27 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина жами 466 та самолёт, 247 та вертолёт, 6179 та учувчисиз учиш аппарати, 433 та зенит-ракета мажмуаси, 11538 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1146 та кўп ракетали тизимлар жанговар техникаси, 6095 та артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 12 480 дона махсус ҳарбий техникасидан маҳрум бўлди.