ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони 1 532 тага етган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Россия Ўзбекистонда корхона очиш бўйича етакчи: 425 та корхона. Кучли учликдан Хитой (329 та) ва Туркия (143 та) ўрин олган.
Қолган давлатлар кесимида Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони:
Қозоғистон – 94 та;
Жанубий Корея – 59 та;
Тожикистон – 39 та;
Қирғиз Республикаси – 34 та;
Туркманистон – 31 та;
Озарбайжон – 24 та;
АҚШ – 22 та;
Германия – 17 та.