Ўзбекистонда 3,6 балли зилзила содир бўлди — эпицентр қаерда?

Зилзила эпицентри Тошкентдан 133 км жанубий-шарқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Бугун, 26 август куни маҳаллий вақт билан соат 06:55да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди, дея хабар берди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Эпицентр: Жиззах вилояти, Янгиобод тумани. Зилзила координаталари: 40,09 градус шимолий кенглик, 68,9 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 10 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 133 км жанубий-шарқда.