Ёмғир, шамол ва момақалдироқ — Ўзбекистонда 27 август учун об-ҳаво

Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятидан бошқа барча ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Эртага, 27 август куни республиканинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Тошкентда вақти-вақти ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +19-21, кундузи +24-26 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15-20, кундузи +23-28 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-20, кундузи +25-30 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, 23-25 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +17-22, кундузи +23-28 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, 23-25 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20-25, кундузи +25-30 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, 23-25 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +17-22, кундузи +22-27 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Републиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +13-18 даража бўлади.