ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Бугун Тошкент марказидаги айрим кўчаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг Миробод ва Яккасарой туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
Манзиллар:
Миробод тумани: "Янги Миробод" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Яккасарой тумани: "Яккасарой" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Хабарда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.