Тошкент метроси поездлари ҳаракати оралиқ вақти қисқаради

Тиғиз вақтларда Чилонзор йўналишида 1,5 дақиқалик, Ўзбекистон йўналишида эса 3−3,5 дақиқалик интервалда поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. 4 сентябрь — янги ўқув йили бошланиши билан Тошкент метрополитени тиғиз пайтда поездлар оралиқ ҳаракатланиш вақтини қисқартиради.
ЎзА хабарига кўра, Чилонзор йўналишида 1,5 дақиқалик, Ўзбекистон йўналишида эса 3-3,5 дақиқалик ҳамда Юнусобод йўналишида эса 5 дақиқалик интервалда поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.
Таъкидланишича, бунга ички ресурслардан максимал даражада фойдаланиш эвазига эришилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги янги 2023/2024 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади. Метро бекатларига яқин 31 та ОТМда дарс жараёнлари бошланиш вақти ўзгаради. Бу шаҳар метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган қарор.