Тошкентдаги айрим ОТМларда дарслар бошланиши вақти ўзгаради

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтуденты. Архивное фото
Студенты. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2023
Oбуна бўлиш
Метро бекатларига яқин 31 та ОТМда дарс жараёнларининг бошланиш вақти маълум бўлди
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистондаги барча давлат олий ва профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда янги — 2023/2024 ўқув йили 4 сентябрдан (душанба куни) бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳар метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги ҳам тасдиқланди.
4 сентябрдан қуйидаги 31 та олий таълим маскани талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.
© МинвузОТМларда дарс бошланиши вақти
Новый график работы столичных вузов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2023
ОТМларда дарс бошланиши вақти
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аҳолиси Мустақиллик байрамида кетма-кет 3 кун (1, 2 ва 3 сентябрь) дам олади.
Янгиликлар лентаси
0