ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Россия ҳарбийлари Украина Қуролли кучлари (УҚК) қарор қабул қилиш марказига зарба берди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
"Бугун тунда Россия Федерацияси Қуролли кучлари Украина Қуролли кучларининг қарор қабул қилиш марказига узоқ масофали юқори аниқликдаги, денгиз ва қуруқликда жойлашган қуроллар билан гуруҳли зарба берди. Зарба белгиланган нишонларга етиб борди.<...> Бундан ташқари, турли ҳудудларда УҚКнинг тўртта ўқ-дори омбори йўқ қилинди.”, - дейилади хабарда.
Купянск йўналишида "Ғарбий" қўшинлар гуруҳининг ҳужум бўлинмалари муваффақиятли ҳужумларини давом эттирдилар.
“Бўлинмаларнинг жасоратли ҳаракатлари, армия авиациясининг зарбалари ва артиллерия ўқлари натижасида Новоселовское, Луганск Халқ Республикасининг Новоегоровка ва Харьков вилоятининг Синковка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг бешта ҳужуми қайтарилди”, — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Душман бу ерда 50 нафар яқин аскарини, иккита БМП, учта юк машинасини, учта АҚШда ишлаб чиқилган М777 артиллерия тизимини йўқотди.
Запорожье йўналишида рус ҳарбийлари артиллерия кўмагида Работино ва Успеновка ҳудудларида УҚКнинг бешта ҳужумини қайтарди.
Душманнинг ишчи кучидаги йўқотишлари 110 нафар ҳарбий хизматчидан ошди. Шунингдек, у тўртта танк, учта зирҳли машина, тўртта автомобиль, Польшада ишлаб чиқилган "Краб" ўзиюрар тўпи ва АҚШда ишлаб чиқарилган тўртта М777 гаубицасини йўқотди.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳининг бўлинмалари авиация кўмагида ДХРнинг Северний, Берестовое ва Невелское туманларида УҚКнинг олтита ҳужумини қайтарди.
Россия ҳарбийлари кун давомида душманнинг 125 нафар ҳарбий хизматчиси, бир танки, тўртта пиёда аскарнинг жанговар техникаси, тўртта техникасини ва "Мста-Б" гаубицасини йўқ қилди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи Запорожье вилоятидаги Приютное аҳоли пункти ҳудудида ҳужумни қайтарди ва ДХРдаги Урожайное ва "Октябрь" совхози ҳудудларида УҚКнинг денгиз пиёдалари корпусининг 37 ва 38-бригадалари бўлинмаларига зарба берди.
Жанглар натижасида 230 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита бронетранспортёр, учта автомашина ва иккита "Гвоздика" ўзиюрар қурилма йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари, авиация ва артиллерия гуруҳининг бўлинмалари ДХРнинг Григоровка ва Торский туманларида ва ЛХРнинг Червона Диброва қишлоғи яқинида Украина Қуролли кучларининг учта ҳужумини қайтарди.
Душманнинг умумий йўқотишлари 80 нафар ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар машина ва иккита юк машинасини ташкил этди.
Херсон йўналишида 30 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита автомашина, Мста-Б ва Д-30 гаубицалари Россия қўшинлари томонидан йўқ қилинди.
Бундан ташқари, Украина қўпорувчилик ва разведка гуруҳининг фаолияти тўхтатилди.