ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Олий давлатлараро кенгаш ташкил этилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Олий даражадаги музокаралар якунлангач, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон томонидан Олий давлатлараро кенгаш тузилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Олий давлатлараро кенгаш ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолашди”, - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ташриф доирасида давлатлар, ҳукуматлар ва идоралар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон томонидан Олий давлатлараро кенгаш тузилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Жумладан:
2023-2024 йилларда ҳар томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш бўйича “йўл харитаси”;
энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисида битим;
ёшларга оид сиёсат ва спорт соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида битимлар;
Медиа соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;
Фуқароларнинг визасиз қатновлари тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди;
“Е-permit” рухсатнома бланкларини электрон алмашиш ахборот тизимини жорий қилиш, оила ва болаларни муҳофаза қилиш, озиқ-овқат хавфсизлиги борасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувлар;
Хавфсизлик кенгашлари котибиятлари ўртасидаги, киберхавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар.
Қайд этилишича, ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларнинг бир қатор истиқболли йўналишларида амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.