Ўзбекистон 7 ойда энг кўп Россияга мева-сабзавот экспорт қилди

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия, Покистон, Қозоғистон ҳамда Қирғиз Республикаси ҳиссасига тўғри келган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 1,1 млн тонна мева-сабзавотлар экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ёки 153,8 минг тоннага кўпайган.
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,8 фоиз), Покистон (14,6 фоиз), Қозоғистон (12,0 фоиз) ҳамда Қирғиз Республикаси (9,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
2023 йилнинг январь-июль ойларида хорижга қиймати 672,9 млн долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилинган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 22,4 фоизга кўпайган ва жами экспортдаги улуши 4,5 фоизни ташкил этган.